Франциянинг Париж шаҳрида старт олган теннис бўйича Masters сериясига кирувчи йирик турнирнинг асосий тўр биринчи давра баҳслари давом этмоқда. Мукофот жамғармаси уч миллион 452 минг 415 еврони ташкил этувчи мусобақанинг саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин асосий тўрга йўлланма олган эди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Денис Истомин кеча тунда асосий тўрнинг илк босқичида дунёнинг 23-ракеткаси франциялик Ришар Гаскега имкониятни бой берди. Дастлабки сетни 7:6 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган Истомин иккинчисини 2:6 ҳисобида бой берди.
Учинчи ҳал қилувчи сетнинг тўртинчи геймидан сўнг, Денис жароҳати сабаб баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Бу вақтда у 0:4 ҳисобида ютқазаётган эди.
Изоҳ (0)