Аҳоли ўртасида «Чорсу» бозори деб аталадиган «Эски жўва» очиқ акциядорлик жамияти деҳқон бозори ҳудудида катта кўламли реконструкция ва ободончилик ишлари 2013 йил ёзида бошланган эди. Ҳозирга қадар таъмирлаш ишларининг икки босқичи ниҳоясига етди: бозорнинг гўшт бўлими ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари очиқ бозори тартибга солинди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.
Шайхонтоҳур тумани ҳокими Мираъзам Мирқосимовнинг маълум қилишича, ушбу икки босқичнинг ўзига қарийб 17 миллиард сўм сарфланган.
Бозорни қайта таъмирлаш лойиҳасининг яқин кунларда бошланадиган учинчи босқичида кондитер маҳсулотлари бўлимини тартибга солиш кўзда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, қайта таъмирлаш лойиҳаси доирасида бозор ҳудудида фаввора қурилиб, асосий дарвозалари реставрация қилинди. Шунингдек, Сақичмон кўчасининг гўшт ва ҳунармандчилик бозорлари ўртасидаги ҳудудида таъмирлаш ишлари олиб борилиб, бу ерда икки томонлама ҳаракат йўлга қўйилди.
Изоҳ (0)