Россия мусулмон аёллар иттифоқи раисаси Наиля Зиганшина ноябрь ойи охирида пайдо бўладиган BQ Istanbul номли мамлакатда мусулмонларга мўлжалланган илк телефон аппарати кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлишига умид билдирмоқда, деб хабар берди «РИА Новости».
Ускуна хотирасига араб тилидаги Қуръон китоби ва унинг рус тилидаги маънолари таржимаси жойлаштирилган. Қулай меню сураларни тезда алмаштириб, керакли матнга ўтиш имконини беради. Янги телефоннинг нархи ҳам қиммат бўлмаслиги айтилмоқда.
Шунингдек, телефонга намоз вақтларини эслатиб турувчи дастур ўрнатилган бўлиб, у фойдаланувчи жойлашган мамлакат ва шаҳар ҳақидаги маълумотларни янгилайди ва беш вақт намознинг вақтларини созлаб, уларнинг бошланиши ҳақида овозли сигнал орқали эслатиб туради.
Изоҳ (0)