Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тамакига қарши кураш конвенцияси томонлари конференцияси котибияти иштирокчи давлатларни электрон сигареталар ва бошқа тутунсиз тамаки маҳсулотларини тақиқлашга ёки уларнинг савдоси устидан назоратни кучайтиришга чақирди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Биз томонларни қайси категорияга киришидан қатъи назар тутунсиз тамаки маҳсулотларини тақиқлашга ёки уларни назорат қилишга чақирамиз. Буларнинг барчаси инсон соғлиғини ҳимоя қилиш учундир», − деди котибият раҳбари Коста э Сильва.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти конвенцияси томонларининг олтинчи конференцияси 2014 йил 13—18 октябрь кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтди. Конференцияда 195 давлатнинг мингдан ортиқ вакили иштирок этди.
Изоҳ (0)