LG компанияси «Ўз миллионингизни топинг» акциясини эълон қилади. Акция шартлари жуда оддий: энг аввало, маҳсулот харид қилиш ва скретч-карта олиш лозим. Шундан сўнг, ҳимоя қатламини ўчириш орқали LG маиший техникаси хариди учун бир миллионлик сертификат кўринишидаги суперютуқни ютиб олиш мумкин.
Акция 2014 йилнинг 15 октябридан 15 ноябригача республиканинг 14 та шаҳри — Тошкент, Ангрен, Андижон, Бухоро, Жиззах, Зарафшон, Қарши, Қўқон, Навоий, Наманган, Нукус, Самарқанд, Фарғона ва Урганчда амал қилади.
Бир ой давомида LG техникаси харидорлари музлатгич, кир ювиш машинаси, чангютгич ёки микротўлқинли печни харид қилиш билан кўплаб ёдгорлик, қимматбаҳо ва фойдали совринларни совға сифатида қабул қилиш бахтига сазовор бўлади. 500 дона микротўлқинли печ, 150 дона йиғма кир қуритгич, 100 дона кир учун сават, 150 дона кир ювиш машинаси учун керакли аксессуарлар, шунингдек, уй учун керак бўладиган бебаҳо маиший анжомлар ўз эгаларини кутмоқда.
Акцияда иштирок этиш учун маҳсулот сотиб олингач, ўйналадиган ютуқлар карточкасини харидларни қайд қилиш нуқталаридаги промо-персоналдан танлаб олиш зарур. Шундан сўнг, ҳимоя қатламини ўчириб, LG Electronics’нинг қиймати бир миллион сўмлик сифатли маиший техникасини харид қилиш учун мўлжалланган 30 та совға сертификатларидан бирини қўлга киритиш мумкин.
Акцияда иштирок этаётган LG музлатгичлари, кир ювиш машиналари, микротўлқинли печлари ёки чангютгичлари ҳақида батафсил маълумотни LGblog.uz’дан олиш мумкин.
Изоҳ (0)