Турли можароларга сабаб бўлган қилиқлари билан танилган ёш қўшиқчи Жастин Бибер бу сафар Ватикандаги Сикстин капелласида тўп ўйнади, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Отаси билан Римда дам олаётган Бибер Сикстин капелласида ёлғиз ўзи айланиши учун 20 минг евро тўлаган. Ватикан тарихий обидаларини томоша қилиб юрган қўшиқчининг қўлида доим футбол тўпи бўлган. У ҳатто Instagram’га Сикстин капелласи олдида тўп билан тушган суратини ҳам жойлаштирган.
Сикстин капелласи ичига киргач, Жастин ўзини тутиб туролмай, тўпни бино даҳлизлари бўйлаб ўйнай бошлаган. Бундан даҳшатга тушган ва ғазабланган италияликлар Instagram’да қўшиқчига уларнинг мамлакатига бошқа ҳеч қачон келмаслиги кераклигини айтган. Бибер эса ҳар доимгидек ўзини гўёки ҳеч нарса бўлмаганидек тутган ва ҳаттоки узр ҳам сўрамаган.
Изоҳ (0)