14 октябрь куни энг йирик алоқа оператори Beeline Тошкент вилоятининг Янгийўл, Зангиота ва Қибрай туманларида 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар берди.
Янги база станциялари Янгийўл шаҳридаги Гулшод кўчаси, Зангиота туманининг «Қатортол» ва «Чоштепа» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳамда Қибрай туманидаги «Салар» ШФЙда ўрнатилди.
«Тошкент вилояти — буюк инновацион имкониятли ҳудуд, шунинг учун у Beeline’нинг етакчилик стратегиясида муҳим ўринни эгаллайди. Бизнинг мақсад — вилоят аҳолисини сифатли алоқа ва тезкор интернет билан таъминлашдир. Буни уддалаш учун тармоқни кенгайтиришда давом этмоқдамиз», — деди Beeline’нинг ҳудудий ривожлантириш бўйича директори Дмитрий Реш.
Изоҳ (0)