«Пулково» аэропортининг қўниш ҳудудидан чиқиш жойида йўловчи қизлардан бирини оқ от минган рицарь кийимидаги йигит кутиб олиб, унинг қўлини сўраган. Бу ҳақда «Петербургский дневник» хабар бермоқда.
«‘Пулково’ аэропортидаги энг ғайриоддий юрак изҳори. Бу биз кўрган энг ноодатий ва романтик изҳор бўлди. Рицарь ‘Пулково’ аэропортига келиб, хонимнинг қўлини сўради ва у рози бўлди! Сизга бахт ва муҳаббат тилаймиз!», − дейилади аэропорт матбуот хизматининг Facebook’даги саҳифасида.
«Рицарь»нинг сўзларига кўра, қиз оқ от минган рицарь ҳақида орзу қилгани сабабли у шундай усулда қўлини сўраган. Тарихий реставрация билан шуғулланувчи бу йигит учун образни яратиш катта қийинчилик туғдирмаган.
Маълумот учун, «Пулково» аэропорти Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри учун хизмат қилади.
Изоҳ (0)