«Говерла» ҳужумчиси Максим Шацких аутсайдер жамоада гол уриш имконияти пастлиги ҳақида гапириб ўтди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
«Футбол — жамоавий ўйин. Фақат Месси тўпни олиб, бутун жамоани алдаб ўтиб, гол уриши мумкин. Бизда, ‘Говерла’да бундай футболчилар йўқ. Умуман, бутун чемпионатимизда бундай футболчи йўқ.
Клуб савияси паст бўлгани боис голли вазиятларни яратиш ҳам қийинлашиши турган гап. Аммо мен ‘Говерла’да ҳужум ортида ўйнамоқдаман ва барчасидан хурсандман. Бу жойда ўйиндан чиқиб қолмаслигингиз аниқ.
Ҳужумда ўйнаганда эса тўп етиб келмагани учун ортга қайтишга ва фақат ҳимоявий вазифалар билан чекланиб қолишга мажбур бўласан. Тўпсиз ҳужумчига жуда қийин бўлади», — деди Шацких.
Изоҳ (0)