Арманистон пойтахти Ереван шаҳридаги Озодлик майдонида мамлакатнинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилишига қарши норозилик намойиши ўтказилди, деб хабар бермоқда «Европейская Правда».
Полиция маълумотларига биноан митингда 14 минг, ташкилотчилар хабарига кўра 20 минг одам қатнашган. Намойиш Арманистон парламентидаги ҳукуматга қарашли бўлмаган уч партия – мамлакатнинг биринчи президенти Левон Тер-Петросян бошчилигидаги «Мерос» ҳамда «Арман миллий конгресси» ва «Ривожланаётган Арманистон» томонидан ташкиллаштирилган. Улар Арманистон президенти Серж Саргсянни халқнинг хоҳиш-иродасига қарши чиққанликда айблаган.
Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Арманистон Евросиё иқтисодий иттифоқига кириш учун расман розилик берди. Бу тўғрисидаги шартнома 2015 йилдан кучга киради. 2013 йилда Ереван Европа Иттифоқи билан ассоциация тўғрисидаги шартномани имзолашдан бош тортган эди.
Изоҳ (0)