«Боинг-777»нинг Донбассда қулаши натижасида ҳалок бўлган Голландия фуқароларининг қариндошлари авиаҳалокатдан сўнг етказган зарари учун ўз ҳукуматини жавобгарликка тортишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда қурбонлар оилаларини ҳимоя қилаётган адвокат сўзларига таянган ҳолда Korrespondent.net хабар берди.
10 октябрь куни Голландия ҳукуматига қурбонлар қариндошлари мактуб юбориб, судга мурожаат қилишларидан аввал «аниқ қилиб ҳисобланмаган зарарлар»ни белгилашларини билдирган. Бу ҳақда ўнлаб оилаларни ўз ҳимоясига олган адвокат Боб ван дер Гоен маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Голландия Ташқи ишлар вазири Франс Тиммерманснинг йўловчи мурдасида кислород ниқоби топилгани ҳақидаги ахбороти қариндошлар учун «сўнгги томчи» бўлган. «Биз Голландия ҳукуматини жавобгарликка тортамиз. Улар ишни секин амалга ошириб, ҳалокат жойигача етиб бормади ва унга масъулиятсизлик билан ёндашди», — деди адвокат.
Голландия Ташқи ишлар вазири пайшанба куни узр сўраб, янгилик расман эълон қилингунига қадар ундан қурбонлар оилалари ОАВ орқали хабар топганидан афсусланаётганини маълум қилди.
Ўз навбатида, голландиялик терговчилар тўлиқ қидирув ишлари авиаҳалокат жойида россияпараст айирмачилар ва Украина ҳарбийлари ўртасида содир бўлган жанглар туфайли олиб борилмаганини қайд этмоқда.
Изоҳ (0)