Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тожикистон алоқа операторлари Душанбе аҳолиси учун SMS юбориш функциясини ўчириб қўйди. Бу ҳақда республика уяли алоқа компанияларидаги манбаларига таяниб, Interfax хабар берди.

Фото: tlttimes.ru

Фото: tlttimes.ru

Маълум бўлишича, бу ҳукумат буйруғи билан амалга оширилган. 10 октябрь кунининг иккинчи ярмида мухолифат намойишлари кутилмоқда.

Ҳукумат пойтахтдаги хавфсизлик чораларини кучайтирган, деб ёзади нашр. Хусусан, шаҳарга кираверишда блокпостлар ўрнатилиб, бронетехника жойланган. Марказий кўчаларга катта миқдордаги милиция ходимлари жалб қилинган.

Ижозат берилмаган акцияларга «24-гуруҳ» тарафдорлари даъват этмоқда. Ушбу гуруҳ республика Олий суди томонидан 9 октябрь куни экстремистик ташкилот деб эълон қилинди.

Душанбеда рухсат берилмаган намойишларни ўтказишга қаратилган чақириқлар октябрь бошида ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Мухолифатчилар, хусусан мамлакат президенти Эмомали Раҳмон истеъфосини талаб қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар