Сербиялик машҳур мураббий Бора Милутинович терма жамоамизни Осиё чемпионатига тайёрлашда Миржалол Қосимовга ёрдам бериши мумкин, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Эсингизда бўлса, шу йилнинг август ойида терма жамоамиз хориждан маслаҳатчи мураббий олиб келиш борасида музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар чиққанди. Маълум бўлишича, ҳозирда Қатардаги «Эспайр» академиясида фаолият олиб бораётган Бора Милутинович терма жамоамиз билан ҳамкорлик қилишга розилик билдирган.Милутинович 4 октябрь куни Доҳада Миржалол Қосимов билан учрашди, терма жамоамизнинг машғулотларини кузатди, ҳатто ҳамкорлик ҳақида деярли келишиб ҳам олинган.
Сербиялик мутахассис тез кунларда музокараларнинг якуний қисми учун Тошкентга ташриф буюриши кутилмоқда. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек якун топса, у терма жамоамизнинг декабрь ойидаги йиғинларида бевосита иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Бора Милутинович жаҳон чемпионатларининг финал босқичларида, мураббий сифатида бешта турли терма жамоани бошлаб тушиб, ўзига хос рекорд ўрнатган. 1986 йилда Мексика, 1990 йилда Коста Рика, 1994 йилда АҚШ, 1998 йилда Нигерия ва 2002 йилда Хитой терма жамоаси билан мундиалда қатнашган. У сўнгги марта 2009 йилда, Ироқ терма жамоаси билан ишлаган.
Изоҳ (0)