Дубай полициячиларини Google Glass кўзойнаклари билан таъминлашади, дея хабар беради The Times.
Полициячиларни «ақлли кўзойнаклар» билан таъминлаш икки босқичда амалга оширилади. Ушбу гаджетни биринчи бўлиб патрул ходимлари қўлга киритади. Google Glass кўзойнаклари уларга йўл ҳаракати қоидаларини бузувчи ҳуқуқбузарларни кузатиш ва ЙТҲ содир этганликда гумон қилинувчи ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини қидириб топиш имкониятини беради. Иккинчи босқичда ушбу кўзойнаклар билан изқуварлар таъминланади. Бу қидирув ишлари ва жамоат жойларида жиноятчиларни топиш жараёнларини тезлаштиришга ёрдам беради.
Шунингдек, Дубай полициячилари учун махсус дастурий таъминот ҳам ишлаб чиқилган. У офицерлар ва қидирувдаги инсонлар маълумотлар базаси ўртасидаги алоқани таъминлаб беради.
Дубай ҳукумати ушбу гаджетга пулни аямаяпти. Қайд этиш лозим, ўтган йили полициячиларга асосий туристик туманларда патрул қилишлари учун 4оо минг АҚШ доллари миқдоридаги Lamborghini русумли спорт машинаси берилган эди.
Google Glass кўзойнаклари гардишининг чекка қисмида кичкина компьютер экрани ўрнатилган бўлиб, у суратга тушириш, видеога олиш ва аудиотасмаларни эшитиш хусусиятларига эга.
Изоҳ (0)