Sammobile сайти Android’нинг янги версиясида ишлаётган Samsung Galaxy S5 смартфони ҳақида видеони тақдим этди. Бу ҳақда «Пароль» нашри хабар берди.
Android операцион тизимининг янги версияси октябрь ойида барча учун фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Янги версия ҳозирча Android L деб номланган бўлиб, унинг расмий номи Android Lollipop бўлиши тахмин қилинмоқда.
Видеодан кўриш мумкинки, Android L ҳали тўлиқ ҳолатда эмас. Унда айрим тугмалар ва функциялар йўқ. Шунингдек, баъзи дастурларни бир мартада очиб бўлмаган ёки жуда секин очилган. Янги Android версияси тўлиқ ҳолатида бундан анча яхши ишлашини тахмин қилиш мумкин.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, Galaxy S5 смартфонида ишлаётган Android L операцион тизимида TouchWiz интерфейси сақланиб қолган. Шунингдек, Android L’да ишлаётган смартфондан олинган скриншотларни «Пароль» нашрининг ушбу мақоласида томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)