НАТОнинг янги Бош котиби Йенс Столтенберг ўзининг Польшага ташрифи давомида 2015 йилга режалаштирилаётган, Альянсга аъзо давлатлар вазирлари учрашувида тезкор кучларни тузиш масаласи ҳал этилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Европейская правда».
Столтенберг бундай бўлинмаларсиз ҳам НАТОнинг кучли армияга эгалигини ва қўшинлар исталган ерга жойлаштирилиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, қўшинларни жойлаштириш имконияти аллақачон мавжуд ва НАТО уларни алоҳида минтақаларга тарқатиши мумкин.
Хабарда айтилишича, Столтенберг Варшавага Польша ҳукуматини Россиянинг сиёсатидан муҳофазаси таъминланишига ишонтириш учун борган. Аввалроқ бир нечта Шарқий Европа давлатлари Украинадаги воқеалар туфайли НАТОдан ўз ҳудудларида қўшин жойлаштиришни сўраган эди.
Изоҳ (0)