Microsoft компанияси смартфонлар батареясини қувватлаш учун фойдаланиладиган гаджет ишлаб чиқарди. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Қурилма Microsoft DC-21 деб номланади ва у 6000 мА·соат қувватга эга. Айтиш мумкинки, ушбу қувват иккита одатий смартфон батареясини тўлиқ қувватлашга етади.
Ушбу қурилма тўрт соат давомида битта смартфон батареясини тўлиқ қувватлай олади. Smartфонларни қувватлаш эса USB-кабел орқали амалга оширилади. Бу гаджет билан Android, Windows Phone ва USB-кабел улаш мумкин бўлган бошқа қурилмаларнинг батареясини қувватлаш мумкин.
Унинг яхши томони шундаки, уни олти ой давомида сумкангизда олиб юрсангиз ҳам, ундаги бор-йўғи 20 фоиз қувват йўқолади. DC-21 гаджети октябрь ойининг охирига қадар 49 доллар нархда сотувга чиқарилади. Гаджетнинг оқ, оч яшил ва оч сариқ рангли турлари мавжуд бўлади.
Изоҳ (0)