Samsung’нинг ярим ўтказгичлар бизнеси бўйича директори Ким Ки-намнинг сўзларига кўра, компания Apple қурилмалари учун ўзининг янги авлод процессорларини етказиб беради ва бу билан компания даромад кўрсаткичларининг ўсишини мўлжалламоқда. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Samsung компанияси Apple учун яқин орада 14 нанометр ўлчамдаги Apple А9 – янги авлод процессорларини ишлаб чиқаради. Тахминларга кўра ушбу жараён йил охирига қадар бошланади.Apple компаниясининг янги iPhone 6 ҳамда iPhone 6 Plus смартфонларида 20 нанометр ўлчамдаги Apple А8 процессорлари ишлатилган. Маълумотларга кўра Apple А8 процессорларининг 30 фоизини Samsung, қолган 70 фоизини эса TSMC – Тайвань ярим ўтказгичлар ишлаб чиқарувчи компанияси етказиб беради.
Samsung компанияси Apple А9 процессорларини 14 нанометр ўлчамда ишлаб чиқаришга ваъда берган бўлса, TSMC эса янги авлод процессорларини 16 нанометр ўлчамда ишлаб чиқара олишини билдирган.
Samsung компаниясининг маълумотларига кўра, 14 нанометрли процессорлар 20 нанометрлиларидан кўра 35 фоиз камроқ энергия сарфлайди, 20 фоиз тезроқ ишлайди ва 15 фоизга кичикроқ.
Изоҳ (0)