Шинжон-Уйғур мухтор вилоятида жойлашган Хитойдаги энг катта «Ид Ках» номли масжиднинг имомини ўлдиргани учун икки киши ўлим жазосига маҳкум қилинди. Бу ҳақда China Daily газетасига таяниб ИТАР-ТАСС хабар бермоқда.
18 ёшли Айни Айшан маҳаллий террорчилик ташкилотини тузган ва уни бошқарган, шунингдек, унинг икки шериги Нурмемет Абидили ва Атавула Турсун ҳам гуруҳ таркибига кирган, деб маълумот берди Қашғар халқ суди. Турсун жиноятдаги иштироки учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган.
2014 йил июль ойида гуруҳ бомдод намози вақтида совуқ қурол билан имомга ҳужум қилган эди. Қўлга олиш вақтида қаршилик кўрсатган гуруҳнинг икки аъзосига ўқ узилган, учинчиси эса қўлга олинган.
Уйғурлар ва ханлардан ташқари яна 40 дан ортиқ миллат вакиллари яшайдиган Шинжон-Уйғур мухтор вилояти Хитойнинг энг нотинч ҳудудларидан ҳисобланади.
Изоҳ (0)