Корея Республикасида КХДРга 200 миллион вон (190,5 минг доллар) қийматидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўринишида гуманитар ёрдам ажратиш режаси тасдиқланди, деб хабар бермоқда ИТАР-ТАСС.
Шимолий ва Жанубий Корея муносабатларининг барча соҳалари учун масъул бўлган Бирлашиш вазирлиги вакилининг сўзларига қараганда, рухсат олингач, Жанубий Кореянинг Ace Gyeongam жамғармаси қуруқлик чегараси орқали юкларни Шимолий Кореянинг Хванхе-Пукто вилоятига ўтказиб беради.
Гуманитар ёрдамнинг Корея Халқ Демократик Республикасида тақсимланишини назорат қилиш учун ҳам ушбу жамғарманинг олти нафар ходими жўнатилади.
Изоҳ (0)