2014 йил 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бирлашган миллатлар ташкилотининг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида БМТ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизматига таяниб, UzDaily.uz хабар бермоқда.
Суҳбат мобайнида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, шунингдек, халқаро муаммолар муҳокама қилинди.
Пан Ги Мун БМТ томонидан Ўзбекистонда октябрь ойида ўтказиладиган «Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш» мавзусидаги халқаро анжуманга бўлган катта қизиқишни алоҳида эътироф этиб, анжуман мақсадларини қўллаб-қувватлашини айтди.
Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон ва БМТ манфаатлари доирасидан жой олган бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)