Яқин вақт ичида барча МДҲ давлатларида умумий йўл қоидалари пайдо бўлиши мумкин. Йўл ҳаракати хавсизлиги бўйича умумий модель қонунини ишлаб чиқишни Россия парламенти юқори палатаси − Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиэнко таклиф қилган, деб хабар бермоқда Avto.Mail.ru.
Айни пайтда қонунни ишлаб чиқиш бўйича ишлар эксперт гуруҳи даражасида бошланган. «Умид қиламанки, келаси йилнинг ярмидан кеч бўлмаган муддатда қонун Парламентлараро Ассамблеяга тақдим этилади ва миллий парламентларга хавфсизликка алоқадор барча масалаларни аниқлаш ва ягона ҳуқуқий майдонга жамлаш учун яхши муҳокама манбаси бўлади», − деди Матвиэнко.
Шунингдек, у модель қонунлар МДҲ давлатлари қонунчилигига муваффақият билан мослашишини ва МДҲ давлатларидан бирига ўтаётган киши йўл қоидаларини янгидан ўрганиши кераклигини нотўғри деб ҳисоблашини таъкидлаган.
Изоҳ (0)