Украина президенти Пётр Порошенко 14 август куни Олий Рада томонидан қабул қилинган «Қримдаги эркин иқтисодий зонасида солиқ ва божхона назорати ҳамда вақтинча аннексия қилинган Украина ҳудудида иқтисодий фаолиятни амалга оширишнинг ўзига хосликлари тўғрисида»ги қонунни имзолади, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
Украина парламенти матбуот хизматининг ахборотига кўра, қонун бўйича Қрим эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жисмоний ва юридик шахсларнинг иқтисодий фаолият юритиши учун алоҳида ҳуқуқий режим амал қилади. Жумладан, Украинанинг назорат, солиқ ва божхона қонунчилигининг, жисмоний шахсларнинг ички ва ташқи миграциясининг алоҳида режимлари йўлга қўйилиши кўзда тутилган.
Қрим эркин иқтисодий зонаси ҳудудида эркин божхона зонаси ташкил этилиши ҳам назарда тутилган. Эркин иқтисодий зона ушбу қонуннинг кучга кирган кунидан бошлаб тўлиқ 10 тақвим йили давомида амалда бўлади.
Изоҳ (0)