«Одноклассники» ижтимоий тармоғи раҳбари ва Mail.Ru Group’нинг ижтимоий тармоқлар бўйича вице-президенти Илья Широков компанияни тарк этмоқда, дея хабар берди «Ведомости».
Mail.Ru Group вакили Ксения Чабаненко сўзларига кўра, шу йилнинг 1 октябридан «Одноклассники»га (100% Mail.Ru Group’га тегишли) 2011 йилдан бери ижтимоий тармоқ техник директори бўлиб ишлаб келган Антон Федчин раҳбарлик қилади. У «Одноклассники»ни 2014 йил охиригача бошқариши кўзда тутилган.
Широковнинг айтишича, у бор эътиборини ўзининг халқаро лойиҳаларига қаратмоқчи, бироқ Mail.Ru Group’да қайсидир вазифаларни бажаришда давом этиши мумкин.
Изоҳ (0)