Ҳиндистон пойтахти Ню-Деҳли шаҳридаги ҳайвонот боғида оқ йўлбарс ўзига тош отган ўспирин йигитни бўғизлаб ташлади. Бу ҳақда NDTV телеканалига асосланиб "РИА Новости" хабар бермоқда.
«Йигит тош отишни бошлагандан кейингина йўлбарс унга ҳужум қилди. У қочишга уриниб кўрди, лекин йўлбарс унга ташланди ва бўйнидан олди. Шундан кейин у ўспиринни йиқитиб, бўғизлаб ташлади» — деди ушбу фожеага гувоҳ бўлган Битту исмли ҳайвонот боғи мижозларидан бири.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, 12-синф ўқувчиси бўлган 17—18 ёшлардаги ўспирин ҳайвонот боғига ёлғиз борган. У сирпаниб йўлбарсга қўшни бўлган қафасга тушиб кетган, у ерга эса йиртқичнинг кириш имконияти бўлган. Йигит нима учун йўлбарсга тош отишни бошлагани маълум эмас.
Ҳайвонот боғи қўриқчилари воқеа жойига 7 дақиқадан кейингина етиб келган. Афсуски, бу вақтда болани қутқариш учун жуда кеч эди. Ҳозирда воқеа жойида полиция тафсилотларни аниқлаштирмоқда.
Изоҳ (0)