Голландия жанубида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 150 та автомобиль иштирок этди. Мазкур бахтсиз ҳодисага қуюқ туман сабаб бўлган, деб хабар бермоқда The News Tribune.
Воқеа эрталабки зиқ вақтда Гус ва Мидделбург шаҳарларини боғлаб турувчи, Амстердамдан 150 километр узоқликда жойлашган А58 трассасида содир бўлган. Ҳозирда шоссе икки йўналишда ҳам ёпиб қўйилди.
Авария натижасида икки киши ҳалок бўлди, жабрланганлар сони ҳақида эса маълумот йўқ. Воқеа содир бўлган жойда кўплаб йўловчи ва ҳайдовчилар ўз автомобилларида тиқилинчда қолиб кетди. Айни дамда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ҳудудда 50 та тез ёрдам машинаси ишламоқда.
Полиция ходимлари мазкур воқеани «даҳшатли тартибсизлик» деб атаб, унинг кун давомида такрорланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Изоҳ (0)