Европа иттифоқи Қримда 14 сентябрь куни ўтказилган «сайловлар»ни тан олмайди. Бу ҳақда ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича ЕИ вакили сайтига жойлаштирилган расмий хабарда айтилади, деб ёзади «Европейская правда» нашри.
«Европа иттифоқи Россия Федерациясининг Қрим автоном республикаси ва Севастополь шаҳрининг ноқонуний босиб олинишини қоралайди ва уни тан олмайди», — дейилади хабарда.
«Қрим ва Севастополда ўтказилган маҳаллий ‘сайловлар’ ҳақидаги хабарларни инобатга олиб эслатиб ўтамизки, Европа иттифоқи бу «сайловлар»нинг на ҳуқуқий базасини, на қонунийлигини тан олади», — дея таъкидланади идора хабарида.
Изоҳ (0)