Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида автобус билан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 16 киши ҳалок бўлди, яна 17 нафари жароҳат олди. Бу ҳақда The Times of India ахборотига таяниб, Polit.ru хабар бермоқда.
Нашрда қайд этилишича, йўловчи автобус ҳайдовчиси бошқа бир транспорт воситасини қувиб ўтишни бошлаганида, кўприкка урилиб, жарга қулаган. Маҳаллий полициячилар бир неча кишининг дарада оқувчи дарёга чўкиб кетганини маълум қилди.
Ҳиндистон ҳукумати ҳалок бўлганлар оила аъзоларига 100 минг рупий (тахминан 1650 АҚШ доллари), жароҳат олганларга эса 50 минг рупий (820 доллар атрофида) товон пули ажратади.
Изоҳ (0)