Америка-Ўзбекистон савдо палатасининг навбатдаги мажлиси жорий йилнинг 11 ноябрида Тошкентда бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда 12news.uz.
«Бу йил биз аниқ режалар ва шартномаларни белгилаб қўйишга умид қилмоқдамиз, — деди палата раиси Каролин Лэмм. — Улар Америка-Ўзбекистон савдо палатаси компанияларига икки томонлама савдони кўпайтириш ва бизни Ўзбекистоннинг учта энг яхши савдо ва инвестицион шерикларидан бирига айлантириш имкониятини беради».
Америка-Ўзбекистон савдо палатаси кўнгилли нотижорат ташкилоти бўлиб, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида савдо ва инвестицион фаолиятни ривожлантириш мақсадида 1993 йилда тузилган. Американинг 20 дан ортиқ йирик корпорациялари ва банклари унинг таъсис этувчилари ҳисобланади.
Изоҳ (0)