Аргентина футбол уюшмаси президенти Луис Сегура мамлакат бош жамоасининг октябрь ойида Осиё давлатлари бўйлаб уюштирадиган сафарида «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг иштирокига умид қилмоқда, деб хабар берди Uff.uz.
Месси "Вилярреал"га қарши кечган Испания чемпионатининг 2-турида жароҳат олган эди. Шу боис у Германияга қарши ўйинни ўтказиб юборди.
Бундан аввалроқ, Мессининг саломатлиги анча яхшилангани ҳақида хабар берган эдик.
«Мессини октябрдаги ўйинларга чақирсак керак. Умид қиламанки, у келади», — деди Сегура.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина Пекинда 11 октябрь куни Бразилияга ва 15 октябрь куни Гонконгга қарши ўйнайди.
Изоҳ (0)