Тез кунда Galaxy линейкасидаги илк металл корпусга эга Samsung Galaxy Alpha смартфонининг Ўзбекистонда сотуви бошланиши мумкин. Бу ҳақда Facebook’даги Samsung Mobile Uzbekistan саҳифаси маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
13 август куни Россияда Samsung Galaxy Alpha смартфонининг тақдимоти бўлиб ўтган ва ушбу смартфон 12 сентябрдан бошлаб Россияда 690 доллардан сотилиши хабар қилинган эди.
Янги смартфоннинг ён томонлари металлдан қилинган ва у 6,7 миллиметр қалинликка эга. Унда 4,7 дюйм, 720×1280 пикселли Super AMOLED дисплейи, иккита тўрт ядроли процессор, 2,1 мегапикселли олд ва 12 мегапикселли орқа камера, 2 Гб тезкор ва кенгайтириб бўлмайдиган 32 Гб ички хотира, Android 4.4.4 KitKat, TouchWiz интерфейси ўрнатилган.
Ушбу смартфоннинг техник хусусиятлари, камераси ёрдамида олинган илк суратлар, обойлари ва ишлаб чиқарилиши ҳақидаги мақолалар билан батафсил танишинг.
Изоҳ (0)