Ўзбекистон Республикаси делегацияси мамлакат Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигида НАТО саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен таклифи билан Ўзбекистон делегацияси 2014 йил 4 сентябрь куни Уэльс (Буюк Британия)да НАТОнинг навбатдаги саммити доирасида Афғонистон бўйича бўлиб ўтадиган мажлисда иштирок этади.
Изоҳ (0)