Наманган вилояти Косонсой туманидаги Олмазор массивида намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган 15 турар-жой Ўзбекистон мустақиллигининг 23 йиллиги арафасида ўз эгаларига топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ушбу уйлар «Кушон тезкор қурилиш» ва «Косонсой само юлдузи» хусусий корхоналари томонидан қисқа фурсатларда бунёд этилди.
«Қишлоқ қурилиш инвест» ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси Наманган филиали етакчи мутахассиси Абдусамат Нуриддиновнинг айтишича, жорий йилда вилоятда ана шундай 777 та янги уй ўз эгаларига топширилади.
Изоҳ (0)