Шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли ФИДЕ Гран-присининг сўнгги босқичи давом этяпти. 31 август куни дунёнинг кучли 12 нафар гроссмейстери, хусусан, ўзбекистонлик ягона аёл гроссмейстер Нафиса Мўминова дона сураётган мазкур мусобақанинг 6-тур учрашувлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Мусобақада беш имкониятдан бир ярим очко жамғариб турган Нафиса Мўминова қора доналарда асли келиб чиқиши хитойлик, лекин Қатар шарафини ҳимоя қилаётган гроссмейстер Чжу Чен билан ҳисоб-китоб қилди. Бу сафар ҳам Нафиса рақибаси билан дуранг ўйнади.
6-тур натижалари:Ушенина — Хоу Ифан: 0-1;
Чжу Венжун — Лъами: 1-0;
Косинцева — Харика: 1-0;
Чжао Ксю — Конеру: 1-0;
Даниелян — Батчимег ҳамда Чжу Чен — Мўминова партияларида дуранг натижа қайд этилди.
6-турдан кейинги вазият:
1-2. Хоу Ифан, Чжу Венжун — 5;
3. Батчимег — 4;
4-6. Харика, Ушенина, Косинцева — 3,5;
7-8. Даниелян, Чжао Ксю — 3;
9-10. Конеру, Мўминова — 2;
11. Чжу Чен — 1;
12. Лъами — 0,5.
Эслатиб ўтамиз, Нафиса Мўминова турнирнинг бундан аввалги учрашувида ҳам россиялик спортчи билан муросага келган эди.
Изоҳ (0)