Мисрда «Мусулмон биродарлар» ҳаракатининг етакчиси Муҳаммад Бадийга берилган ўлим жазоси суд томонидан бутун умрга озодликдан маҳрум этиш билан алмаштирилди. Бу ҳақда BBC’нинг шанба кунги маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бадий камида тўққиз кишини ўлдирганлик ва 2013 йил Гизада 21 нафар намойишчига жабр етказган зўравонликни амалга оширганликда айбланмоқда.
«Мусулмон биродарлар» ташкилоти етакчисидан ташқари, яна етти нафар жиноятчига белгиланган ўлим жазоси бир умрлик қамоқ жазосига ўзгартирилди. Бундан ташқари, олти киши сиртдан ўлим жазосига маҳкум қилинди.
BBC’нинг маълум қилишича, суднинг мазкур ҳукми кузатувчилар учун кутилмаган қарор бўлди. Бундан аввалроқ, Бадий ишини кўриб чиққан судьялар июнь ойида террорчига ўлим жазоси белгилаган эди. Мазкур суд ҳукми халқаро ҳамжамият томонидан кескин танқид қилинишига қарамай, бу сафар ҳам ўлим жазоси тасдиқланиши кутилган эди.
Изоҳ (0)