Ўзбекистон терма жамоаси қанот ҳимоячиси Виталий Денисов ҳам сўнгги пайтлар ижтимоий тармоқда катта шов-шувга айланган хайрия онлайн-флешмобида иштирок этди, деб хабар бермоқда Darakchi.uz.
Москванинг «Локомотив» клуби футболчиси Ice Bucket Challenge акцияси доирасида устидан муздек сув қуйилган видеотасвирни Instagram’даги саҳифасига жойлади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу акцияга кўра, машҳур инсонлар ўз устидан муздек сув қуйиб, дўстларига шундай қилишни ёки хайрия жамғармасига пул ўтказишни таклиф қилиши лозим. Ҳозирга қадар Facebook асосчиси Марк Цукерберг, Microsoft асосчиси Билл Гейц ҳамда Apple компаниясининг раҳбари Тим Кук, футболчилардан Роналду ва Дани Алвес кабиларнинг тадбир иштирокчиларига айланганини маълум қилган эдик.
Хайриядан тушадиган маблағ амиотрофик склероз — Лу Гериг касаллигига чалинганларга сарфланади. Бу касаллик одамнинг бош мия тизимига таъсир қилиб, кейинчалик фалажликка олиб келиши мумкин.
Изоҳ (0)