Хитойнинг Ченгду шаҳрида давом этаётган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида гуруҳ босқичининг сўнгги 3-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган «Локомотив» қитъа чемпионатидаги сўнгги ўйинида Австралиянинг «Вик Виперс» клубини йирик 7:3 ҳисобида енгди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Лекин бу ғалаба Аҳад Юсупов шогирдларига ярим финалга чиқиш учун камлик қилди. Боиси, хабар берилганидек, дастлабки икки турда «темирйўлчилар» Хитой ва Япония чемпионларига йирик ҳисобларда имкониятни бой берган эди.
«Локомотив» — «Вик Виперс» 7:3
Голлар: В. Борисов 24, 35 Ф. Азизов 27, Ф. Абдумавлонов 34, О. Холмуҳамедов 38 — Мигел 19, 39
«Локомотив»: 1. Олег Тукмаков, 8. Виталий Борисов, 11. Артур Юнусов, 14. Константин Свиридов, 15. Фарход Абдумавлонов.
Захирадан тушганлар: 12. Клим Тюгаев, 3. Суннат Куралов, 5.Олег Холмуҳамедов, 6. Фарход Мирахмедов, 7. Фурқат Азизов, 9. Андрей Шлёма, 10. Махсуд Файзуллаев, 13. Фахриддин Самедов, 4. Шуҳрат Тожибоев.
«Вик Виперс»: Киран, Адам, Мигел, Фернандо Лима Де Мораес, Жонатан Барриентос.
Захирадан тушганлар: Кристос, Раян Тимминс, Конрад Мачой, Куи Му, Гавин Сшипп, Жейсон Барриентос, Ангело Фуска, Метю Враговски.
Изоҳ (0)