Ўрта Осиё мамлакатларида қуруқ ва иссиқ антициклон кузатилмоқда, деб ёзади Meteonovosti.ru.
Куннинг иккинчи ярмида термометр устуни +40 кўрсаткичига яқинлашмоқда. Бир суткадаги ўртача ҳаво ҳарорати кўп йиллик кўрсаткичларни 4—6 даражага ортда қолдирмоқда. Ўзбекистондаги кўрсаткичлар эса рекорд даражага чиққан.
Тошкентда ҳаво ҳарорати +40,7 даражагача етди. 23 август учун мутлақ юқори ҳарорат Фарғонада қайд этилди — +38,4 даража.
«Келаётган икки-уч кун ичида об-ҳаво деярли ўзгармайди. Ҳарорат бўйича янги рекордлари ўрнатилиши эҳтимоли бор», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, антициклон — циклон (атмосфера гирдоби) ўртасида жойлашган, атмосфера босими баланд бўлган ҳудуд.
Изоҳ (0)