Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ республиканинг 18 ёшга тўлмаган фуқаролари учун МДҲ мамлакатлари (Россия, Украина, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон)га чиқиш тартиби белгиланди, деб ёзади «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК матбуот хизмати.
Унга мувофиқ, 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси биометрик паспортга эга бўлган ҳолда катта ёшли кузатувчи ҳамроҳлигида МДҲ мамлакатларига чиқиши мумкин. Бунда катта ёшли кузатувчи вояга етмаган шахснинг биометрик паспортида кўрсатилган бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси ўз биометрик паспортида «Ҳамроҳлик қилувчи шахс» муҳри билан кўрсатилган вояга етган шахс ҳамроҳлигида МДҲ давлатларига чиқиши мумкин. Ушбу муҳр Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси органлари томонидан босилади ва думалоқ гербли тамға билан тасдиқланган бўлиши керак.
Шунингдек, 15 ёшга тўлмаган Ўзбекитон Республикаси фуқаролари МДҲ давлатларига биометрик паспортга эга бўлган ҳолда, ота-она ёки васийларнинг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси номига нотариал тасдиқланган рухсати билан катта киши ҳамроҳлигисиз чиқиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқароси биометрик паспортга эга бўлган ҳолда, ота-она ёки васийларнинг мустақил чиқиш учун нотариал тасдиқланган рухсати билан МДҲ давлатларига чиқиши мумкин.
Изоҳ (0)