Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионати ва мамлакат кубогининг саккизта ўйинига дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Испания Суперкубогининг 22 август куни «Реал»га қарши бўлиб ўтган жавоб учрашувида (1:0) Симеоне ҳакам билан тортишиб, унинг бошига енгил зарба бериб юборган эди. Ана шу хатти-ҳаракати учун у жамоасининг саккизта ўйинида захира ўриндиғида ўтирмайди.
Изоҳ (0)