Кеча Мадриднинг «Висенте Кальдерон» стадионида Испания Суперкубоги учун учрашувда «Атлетико» «Реал»ни 1:0 ҳисоби билан мағлуб этди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ «Атлетико» ҳисобни очди, Марио Манжукич жарима майдони чизиғидан зарба берди ва «Висенте Кальдерон»даги дебют учрашувида Касиляс дарвозасини ишғол қилди.«Атлетико», асосан, устунликни «Реал»га бериб, қарши ҳужум тактикасида ўйнади.
«Реал»нинг ҳали мавсумга тўлиқ тайёр эмаслиги билиниб қолди, барча юлдузлар жипслашган бўлса-да жамоавий ўйин кўрсата олмади.
«Атлетико» ўз тарихида иккинчи бора мазкур совринга эга чиқди.
Испания Суперкубоги
«Атлетико» – «Реал Мадрид» 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 2 Манжукич.
«Атлетико»: Мойя, Хуанфран, Миранда, Годин, Сикейра, Р. Гарсия (Сауль, 90), Тиагу, Габи, Коке, Гризманн (Р. Хименес, 73), Манжукич (К. Родригес, 85).
«Реал Мадрид»: Касильяс, Рамос, Карвахаль, Варан, Коэнтрау (Марсело, 70), Алонсо, Хамес (Иско, 65), Кроос (Роналду, 46), Бэйл, Модрич, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Тиагу (18), Модрич (48), Коке (51), Алонсо (52), Гризманн (68), Р. Гарсия (74), Иско (78), Рамос (89), Роналду (90).
Четлаштириш: Модрич (90).
Изоҳ (0)