Apple iPhone 6 смартфонининг 128 Гб ички хотирали тури ишлаб чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
iPhone смартфонларининг ички хотираси кенгайтириб бўлмаслиги сабабли кўпчилик фойдаланувчилар каттароқ хотирали смартфон ишлаб чиқарилишини сўрар эди. Сўнгги ишлаб чиқарилган энг катта ички хотирага эга илк смартфон iPhone 4s бўлиб, унинг хотираси 64 гигабайтни ташкил этади.
Эндиликда эса, Apple компанияси янги iPhone 6 смартфонида 128 Гб Toshiba NAND хотира картасини ўрнатиши мумкин. Бироқ, бундай хотирага эга смартфон 4,7 дюйм ёки 5,5 дюймли iPhone 6’дан қайси бири бўлиши номаълум. Тахминларга кўра, 128 Гб хотирага эга смартфоннинг нархи 849 доллар бўлади.
Изоҳ (0)