Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийи Берти Фогтс Ўзбекистон терма жамоасига қарши кечган ўртоқлик ўйини ҳақида ўз фикрини билдирди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
«Ўйиндан мутлақо кўнглим тўлмади. Бугун рақиб жисмоний жиҳатдан кучлироқ эди. Бизнинг футболчиларимиз эса чарчаб қолди.
Мавсум энди бошланмоқда. Бугун жуда кўп хатолар кўрдик. Уларни тўғрилаш устида иш олиб борамиз. Бизда голли вазиятлар бўлди ва улардан баъзилари менга ёқди. Аммо гол ура олмадик», — дейди мураббий.
Изоҳ (0)