Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Роналду шахсий гараж очса ҳам бўлаверади: 29 ёшли ўйинчининг коллекциясида тахминан 20 та автомобиль йиғилиб қолди, деб хабар бермоқда Championat.com.
Mercedes-Benz C-Class Sport Coupe 2004
Футболчи коллекциясидаги биринчи автомобиль 2004 йилда — унинг 19 ёшлик чоғида 23 минг еврога сотиб олинган. Бунга қадар Роналду «Манчестер Юнайтед» билан шартнома имзолашга ва Португалия термаси таркибида муваффақиятларга эришишга улгурган эди.
Mercedes-Benz C220 CDI 2004
Ўша йилнинг ўзидаёқ футболчи навбатдаги «Мерседес»ни 29 минг еврога сотиб олди.
BMW M6 2006
2008 йилда 94 минг еврога харид қилинган.
Bentley Continental GTC 2007
«Люкс» синфидаги қимматбаҳо автомобилни Криштиану 2009 йилгача ишлатган, кейин ўзига 170 минг еврога тушган машинани 115 минг еврога пуллаган.
2007 Porsche Cayenne
Футболчининг унча қиммат бўлмаган ва унчалик эксклюзив ҳам бўлмаган машинаси унга «атиги» 80 минг еврога тушган.
Ferrari 599 GTB Fiorano 2008
Қизил «спорткар»ни Роналду Чемпионлар Лигасининг Москвадаги финалидан кўп ўтмай харид қилган. Бироқ ярим йилдан кейин уни Манчестердаги туннеллардан бирида уриб олган. Сўнг яна худди шунақасидан сотиб олган. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам 360 минг фунт стерлингга баҳоланмоқда.
Audi Q7 de 2008
Коллекциясидаги энг катта автомобиллардан бири бўлган ушбу Audi’да Роналду 2008 йилги «Олтин тўп» маросимига борган.
Ferrari F430 de 2008
Ўша йили Роналду Ferrari маркасидаги иккинчи автомобилини 217 минг еврога харид қилди.
Bentley Continental GT Speed de 2009
2009 йилда навбатдаги Bentley учун футболчи 159 минг евро сарфлади.
Porsche 911 Carrera S Cabriolet de 2009
Футболчи «Манчестер Юнайтед»дан «Реал»га ўтгач ушбу кабриолетни сотиб олган.
Aston Martin DB9
Aston Martin учун сарфлаган 135 минг еврони Роналду тахминан бир ҳафтада ишлаб топган.
Koenigsegg CCX 11, 2009
Соатига 402 километрга «югурувчи» «спорткар»ни Роналду 391 минг еврога харид қилган.
Audi R8 2009, Audi RS6, Audi RS6 Avant 2014
Мадриднинг «Реал» клуби ва Audi ўртасида шартнома имзоланганини ҳисобга олсак, Криштиану Роналдунинг коллекцияси ушбу марка автомобиллари билан тез-тез тўлиб туриши ҳайратланарли эмас.
Maserati GranCabrio 2011
Мазкур автомобиль футболчига нақ 150 минг еврога тушган.
Bugatti Veyron
2008 йилда Роналду ушбу моделдаги автомобиль билан рекламада суратга тушган, бироз вақт ўтиб, у футболчининг гаражидан ўрин олган.
Ferrari 599 GTO 2011
Ferrari’нинг чекланган ададда чиқарилган моделларидан бири дарҳол Криштианунинг коллекциясида пайдо бўлган.
Rolls-Royce Phantom Drophead Coupe
Девид Бекҳэмга ҳавас қилиб, Роналду ҳам тез орада 410 минг еврога бундай автомобилни харид қилди.
Lamborghini Aventador LP 700-4, 2012
Ўзининг 27 ёшига Роналду қора рангли спорт автомобилини сотиб олган.
Изоҳ (0)