Австралиянинг Иқтисодиёт ва тинчлик институти (The Institute for Economics and Peace) Дунё тинчликсеварлик кўрсаткичини эълон қилди. Унга 162 мамлакат киритилган бўлиб, Ўзбекистон 104-поғонадан ўрин олди.
Рейтингда Исландия етакчилик қилган бўлса, Сурия уни якунлаб берди. Туркманистон 95, Қозоғистон 103, Қирғизистон 125, Тожикистон 126-ўринларни эгаллади.
Рўйхатда Украина 141-поғонага жойлаштирилган бўлса, Россия 152-ўринни банд этди.
Шунингдек, тинчликсеварлик бўйича АҚШдаги вазият 101-ўринга, Шимолий Кореядаги ҳолат 153-ўринга лойиқ деб топилди. Жанубий Корея эса улардан анча юқорида — 52-ўринда жойлашди.
Дунё тинчликсеварлик индекси 2007 йилдан буён тузиб келинади. Ғояга австралиялик тадбиркор Стив Киллелеа муаллифлик қилган. Бу ғоя АҚШ собиқ президенти Жимми Картер ва Далай-лама томонидан қўллаб-қувватланган.
Изоҳ (0)