Жорий маркетинг йилида Ўзбекистон Қозоғистондан 885,4 минг тонна ғалла маҳсулотларини сотиб олди ва бу борада фақат Эрондан (1 миллион 255 минг тонна) ортда қолди. Бу ҳақда Anhor.uz хабар берди.
Қозоғистон МДҲ давлатларига жами 3,5 миллион тонна, бошқа хорижий давлатларга 2,5 миллион тонна ғалла сотган.
Бугунги кунда Оқтоу, Боку (Озарбойжон), Амиробод (Эрон) портларида Қозоғистон ғалла терминаллари фаолият олиб боради.
Қозоғистон ғалласининг Марказий Осиё мамлакатлари, Афғонистон ва Эронга экспортини кўпайтириш учун Мангистау вилоятидаги «Бейнеу» бекатида тегирмонли элеватор мажмуаси ишга туширилган.