Корея Республикаси Маданият, спорт ва туризм вазирлиги Осиё афсона, эртак ва эпослари асосида халқаро бахшилик танловини эълон қилди. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Танлов «Бахшилик санъати» Осиё қўмитаси ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон маданият вазирликлари ҳамкорлигида ташкил қилинмоқда.
Бу йил тўртинчи бор ўтказилаётган танлов Корея маданият вазирлиги томонидан танлаб олинган Осиё халқ оғзаки ижодининг 200 та асарлари асосидаги эртакларга бағишланган.
Танловга аризалар 31 августгача қабул қилинади. Унга ишлар корейс, инглиз ва рус тилларида топширилиши мумкин. Финал босқич октябрда ўтказилади.
Изоҳ (0)