Саудия Арабистони ҳукумати мамлакат фуқароларининг хорижий давлатлик қизларга уйланиш борасида бир қанча чекловлар эълон қилди. Бу ҳақда маҳаллий «Макка» газетаси хабар берди.
Унга кўра, Чад, Покистон, Мянма ва Бангладеш фуқароларига уйланиш тақиқлаб қўйилди. Полиция ходимлари берган маълумотларга кўра, мазкур мамлакат фуқаролари Саудия Арабистонида ярим миллиондан ошган ва ўсишда давом этмоқда.
Бундан ташқари, чет эллик қизларга уйланмоқчи бўлганлар 25 ёшдан катта бўлиши, агар у аввал Саудия Арабистони фуқаросига уйланган бўлса, иккинчи никоҳ учун жиддий сабаб бўлиши керак. Куёв, масалан, аёлининг оққон, Паркинсон касалликлари билан оғриётгани ёки бефарзанд эканини сабаб қилиб кўрсатиши мумкин.
Агар аёл киши ажрашиш учун судга мурожаат қилса, саудиялик эркак никоҳ бекор қилинганидан ярим йил ўтибгина уйланиши мумкин.
Изоҳ (0)