АҚШ Конгресси Сенати 1 август, жума куни Исроилга «Темир гумбаз» ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини молиялаштириш учун қўшимча 225 миллион доллар ажратишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар берди.
Лойиҳа қонунга айланиши учун Конгресснинг вакиллар палатаси томонидан тасдиқланиши ва АҚШ президенти томонидан имзоланиши керак бўлади.
Маблағ Исроилга 2015 фискал йил учун Америка мудофаа бюджети доирасида тақдим этилиши кутилмоқда.
Аввалроқ АҚШ «Темир гумбаз» дастурини амалга ошириш учун 1 миллиард доллардан зиёд маблағ ажратган.
Изоҳ (0)