Америка Қўшма Штатлари пойтахти Вашингтон шаҳрида теннис бўйича мукофот жамғармаси 1 399 700 долларни ташкил этган City Open халқаро турнирининг асосий тўр баҳслари давом этмоқда. Бу ҳақда «Olamsport» маълум қилди.
Дунёнинг етакчи ракетка усталари иштирокида ўтаётган мазкур мусобақада ўзбекистонлик Денис Истомин ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказди.
Турнирда 15-рақам остида сараланган Истомин учинчи даврада америкалик Дональд Янг билан куч синашди. Унда АҚШ вакили 6:3, 3:6, 6:3 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Янг дунё рейтингида 73-поғонадан жой олган. Денис Истомин эса 41-ўринни банд этган. Денис ушбу мусобақа орқали 16 625 доллар ҳамда 45 рейтинг очкосига эга бўлди.
Изоҳ (0)